Молдованинг сайланган Президенти партия раислиги лавозимидан кетди

Олам

image

Молдованинг сайланган Президенти Майя Санду "Ҳаракат ва бирдамлик партияси"га аъзолигидан воз кечди ва партия раиси лавозимидан кетди

Партия буни "қонунга биноан давлат раҳбари ҳеч бир партиянинг аъзоси бўлишга ҳақли эмаслиги" билан изоҳлади.

Қайд этилишича, қонунчиликда сайланган Президент сайлов натижалари Конституциявий суд томонидан тасдиқлангунга қадар истеъфога чиқиши кераклиги назарда тутилган. 

Конституциявий суднинг ушбу масала бўйича мажлиси бугун, 10 декабрга белгиланган. 

Сиёсий Кенгаш қарорига биноан, 2021 йилда бўлиб ўтадиган партия қурултойигача "Ҳаракат ва бирдамлик партияси" раисининг вазифаларини раис ўринбосари Игорь Гросу бажаради.

Эслатиб ўтамиз, Молдовада 15 ноябрь куни бўлиб ўтган президентлик сайловларида Санду ғолиб бўлди. У 57,27 фоиз, амалдаги Президент Игорь Додон эса 42,28 фоиз овоз тўплади

Додоннинг ваколат муддати 23 декабрда тугайди. Сандунинг инаугурацияси эса 24 декабрга белгиланган.


Мақола муаллифи

Теглар

МАЙЯ САНДУ

Баҳолаганлар

59

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар