Модрич “Реал” билан шартномасини узайтирди

Спорт

image

Испаниянинг “Реал Мадрид” клуби раҳбарияти хорватиялик ярим ҳимоячи Лука Модрич билан янги шартнома имзолаганини эълон қилди. Бу ҳақда “лос бланкос” матбуот хизмати хабар берди.

Янги келишув муддати 2023 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. Мадрид клуби ва 36 ёшли ярим ҳимоячи ўртасидаги олдинги шартнома шу йилнинг ёзигача амал қилар эди.

Лука Модрич 2012 йилдан бери “Реал Мадрид” сафида ўйнамоқда. У “қаймоқранглилар” билан  20 та совринни қўлга киритди. Булар орасида  Европа Чемпионлар лигасининг 5 та кубоги бор. 

Аввалроқ, “Монако” ярим ҳимоячиси Тчуаменининг трансфери “Реал Мадрид”га қанча тушиши мумкин ҳақида хабар берилганди.

 

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

7

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг