Моди Украинага ҳам бориши мумкин
Олам
−
27 Июль
3218Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди август ойида Украинага ташриф буюриши мумкин. Бу ҳақда дипломатик манбаларга таяниб, WION ахборот канали хабар берди.
Манбаларга кўра, ҳозирча тайёргарлик босқичида бўлган ташриф август ойининг учинчи ҳафтасида, катта эҳтимол билан 23 август куни бўлиб ўтиши мумкин.
Телеканалнинг қайд этишича, аввалроқ Владимир Зеленский Моди билан телефон орқали мулоқот қилган ва Ҳиндистон раҳбарини ўз мамлакатига ташриф буюришга таклиф қилган.
Шу ойда Ҳиндистон Ташқи ишлар вазири Субраҳманям Жайшанкар ва Украина Ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба, шунингдек, Ҳиндистон Бош вазирининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Ажит Довал ва Украина Президенти девони раҳбари Андрей Ермак телефон орқали мулоқот қилди.
Эслатиб ўтамиз, шу ой бошида Моди Россияга бориб, Президент Владимир Путин билан учрашганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь