Моди Самарқанддаги саммитда Украинадаги урушнинг оқибатларини айтди
Жамият
−
16 Сентябрь 2022
13557Украинадаги инқироз таъминот занжирида жиддий бузилиш ва узилишларга сабаб бўлди. Бу ҳақда Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди бугун, 16 сентябрь куни Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо Давлат раҳбарлари кенгашининг кенгайтирилган тартибдаги мажлисида айтиб ўтди.
“Украинадаги инқироз таъминот занжирларида жиддий узилишларга олиб келди ва бутун дунёни мисли кўрилмаган даражада энергия ва озиқ-овқат инқирозига дучор қилди”, дейди жаноб Моди.
У ШҲТ минтақада ишончли ва хилма-хил таъминот занжирларини ривожлантиришга ҳаракат қилиши кераклигини, бунинг учун мамлакатлар ўртасидаги транспорт алоқаларини яхшилаш зарурлигини қайд этди.
“Фуқароларимизнинг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш жиддий муаммодир. Бу муаммонинг мумкин бўлган ечими ШҲТ минтақасида озиқ-овқат экинларининг янги турларини, хусусан, тариқни етиштиришга кўмаклашишдир”, дейди Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди озиқ-овқат муаммосига тўхталиб.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь