Mobiwin 2.0 финалида 700 миллион сўм ўйналди
Бизнес
−
15:00 527 1 дақиқа
Беш нафар финалчи – Mobiuz абонентларидан бири 500 миллион сўм, қолганлари эса 50 миллион сўмдан ютиб олди.
2026 йил 13 мартдан 31 майгача бўлиб ўтган кенг кўламли Mobiwin 2.0 акцияси Mobiuz абонентларига ҳар ҳафта 5 миллион сўм ишлаб олиш имкониятини тақдим этди. Бунинг учун мобил илова фойдаланувчилари кунлик фаоллик учун баллар тўплашди: иловага кириш, хизматлар учун тўлов, интернет-тўпламларни улаш ва дўстларни таклиф қилиш.
(3).jpg)
Акция ўтказилган икки ярим ой давомида энг кўп балл тўплаган 5 нафар финалчи финалда учрашди. Акциянинг асосий ғолиби ижтимоий тармоқларда Mobiuzнинг расмий сахифаларида онлайн эфирида аниқланди.
(4).jpg)
Финалчилар учун топшириқ битта эди: махсус қизил тугмани роппа-роса 10 сония ёки шу вақтга иложи борича яқинроқ босиб туриш ва қўйиб юбориш. Соатсиз, йўл-йўриқсиз, фақат вақтни ички ҳис қилиш орқали. Барча сантисекундлар (секунднинг юздан бир қисми) ҳал қилинди.
(3).jpg)
Натижада, финалчилар орасида энг аниқ ҳаракат қилган андижонлик Муроджон А. ғолиб бўлди. У 500 млн сўм ютиб олди.
50 млн сўмдан совриндорлар: Самарқанд вилоятидан Расул И., Шаҳло Б., Мансур И. ва Қашқадарё вилоятидан Соҳиба Э.
MobiWin 2.0 финалининг тўлиқ ёзувини Mobiuz’нинг Инстаграмдаги расмий саҳифасида томоша қилишингиз мумкин.
Реклама ҳуқуқи асосида
Live
Барчаси