МХХ ташкил топган кун ДХХ ходимлари куни этиб белгиланди

Жамият

image

26 сентябрь Давлат хавфсизлик хизмати органлари ходимлари куни этиб белгиланди. Президент Шавкат Мирзиёев “Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати органлари ходимлари кунини белгилаш тўғрисида”ги Қонунни имзолади.

Қайд этиш жоизки, Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан 2018 йилнинг 5 апрелида “Ўзбекистон Республикасининг Давлат хавфсизлик хизмати тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди. Ҳужжат билан хизмат фаолиятининг мустаҳкам қонуний асослари яратилиб, зарур ташкилий-ҳуқуқий механизмлар белгиланди. 

Шу сабабли 2018 йил 2 октябрда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати кунини белгилаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида 5 апрель – Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг касб байрами этиб белгиланганди.

Бугунги кунда 5 апрель санасини Давлат хавфсизлик хизмати куни сифатида нишонлаш (Хизматнинг 30 йиллиги) хавфсизлик идораларининг фаолият юритишини ҳисоблашда қарама-қаршиликни келтириб чиқармоқда. Чунки ўтган йиллар давомида (2006, 2011 ва 2016 йиллар) хизматнинг тантанали юбилейларига Давлат хавфсизлик хизматининг хорижий ҳамкорлари таклиф этилиб, уларга эсдалик нишонлари топширилган. Шу сабабдан хавфсизлик хизмати ходимларининг касб байрамини тарихий кунига қайтарилди.

Ушбу қонун қабул қилиниши натижасида 2018 йил 2 октябрда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати кунини белгилаш тўғрисида”ги Қонун ўз кучини йўқотди.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1991 йил 26 сентябрда қабул қилинган ПФ–265-сонли фармонига кўра, КГБ ўрнида МХХ ташкил этилиши белгиланган. 2018 йилгача тизим фаолияти ушбу фармон ва Ҳукумат томонидан қабул қилинган ҳужжатлар билан тартибга солинган.


Мақола муаллифи

Теглар

ДХХ

Баҳолаганлар

234

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг