Мижозларига яширинча компьютер ўйинлари ташкил қилган фуқаро жазоланди
Жамият
−
22 Апрель 2020
5189Жиззах вилоятида карантин қоидаларини бузган фуқаро жазоланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Дўстлик туман ички ишлар бўлими ходимлари томонидан Ғофур Ғулом маҳалла фуқаролар йиғинида карантин қоидаларини бузиш ҳолати аниқланди.
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 мартдаги “Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори билан фуқаролар тўпланишига сабаб бўладиган тадбирларни уюштириш вақтинча тақиқланган. Бироқ айрим фуқаролар бу каби ҳолатларни инобатга олмай келмоқда.
Дўстлик тумани, Алишер Навоий маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Й.М. Ғофур Ғулом маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган ўзига тегишли компьютерхонада мижозларга хизмат кўрсатаётгани аниқланди. Бу тўғрисида туман ИИБ хизмати хабар топган. Ҳозирда ҳолат юзасидан барча айбдорларга белгиланган тартибда чора кўрилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь