МИБ ходимига тажовуз қилинди
Жамият
−
16 Сентябрь 2019
4377Ўзбекисон Республикаси Бош прокуратураси Мажбурий ижро бюросининг ходимлари ўз хизмат вазифасини бажараётган вақтда фуқаро томонидан таҳдид қилингани билан боғлиқ ҳолат юзасидан маълумот берди.
Унда қайд этилишича, жорий йилнинг 13 сентябрь куни соат 10:00 ларда МИБ Пахтачи туман бўлими ходимлари Хунарманд маҳалласида жойлашган хусусий корхонага ўзбошимчалик билан электр тармоғига уланиб олганлиги ҳолатини текшириш мақсадида борган вақтда 1991 йилда туғилган Н.Р. МИБ ходимларининг фаолиятига қаршилик кўрсатиб, уларни ҳақорат қилиб, таёқ билан Б.У.ни танасининг турли қисмларига уриб, шунингдек Ф.Х. нинг қўлидан далолатномани тортиб олиб, уларни йиртиб, ёқиб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан Н.Р.га нисбатан Жиноят кедексининг 140-моддаси 3-қисми “а” банди, 219-моддаси 2-қисми ва 227-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
LiveБарчаси