“Mister no”. Бу иборани Қўчқоровга нисбатан қўллаш мумкинми?

Жамият 6198
image

Халқаро майдонларда Молия вазирларини “Mister no”– жаноб йўқ деб аташади. Боиси улар пул сўраб мурожаат қилган ташкилотларга одатан йўқ деган сўзни қўллайдилар. Хўш, Ўзбекистон Республикаси Молия вазири Жамшид Қўчқоровга нисбатан ҳам шу иборани қўллаш мумкинми? Ушбу савол билан бугун ўтаётган “Халқаро пресс клуб” йиғилишида Қўчқоровга юзланилди.

 “Биласизми, биринчи масала – ғоя. Пул – иккинчи масала. Ҳамма мамлакатда ғоя йўқ. Биз ҳам ғоя етарли эмас. Мисол учун, Олий таълим вазирлиги берсин ғояларини. Қандай қиламиз? Ёки Халқ таълими вазирлиги берсин ғояларини. Олдин ғоя берса, пул топилади. Ғоя керак. Гап ғоя ҳақида кетяпти. Мен балки Молия вазирига ўхшаган жавоб бермагандирман. Лекин биринчи масала ғояларнинг танқислиги. Пул – иккинчи танқис нарса. Албатта, пул ҳеч қачон етмаган, етмайди ҳам”, дейди вазир. 

Сиз “Mister no”мисиз, деган саволга “Мен ўзимни бир нарса дейишим қийин. Буни одамлар ўзлари билади нима дейишини. Бизга камроқ келишса, биз шунча хурсандмиз”, дея жавоб қайтарди Қўчқоров.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 294
Рейтинг: 3
t
×