Мисрдаги тепаликдан болаларнинг мумиёлари топилди
Бу қизиқ
−
09 Июль
6999Археологлар Мисрдаги тепаликдан 30 дан ортиқ болаларга тегишли мумиёларни топди. Бу ҳақда “News” хабар берди.
Қайд этилишича, ушбу мумиёларнинг дафн маросими юнон-рим даврига бориб тақалади. Мумиёларнинг тепаликдан топилиши улар бир вақтлар савдо портида истиқомат қилганидан дарак беради. Топилмалар орасида тобутлар, қайта ишланган папирус, шунингдек, матодан тайёрланган қадоқлар, ток барги нақшлари билан безатилган идиш-товоқларни учратиш мумкин. Қазишмалар пайтида археологлар қабрлар атрофидан мотам маросимида фойдаланадиган қадимий мой лампаларини ҳам топган.
Археологларнинг фикрича, қабрлар тахминан милоддан аввалги VI асрга тегишли. Бу давр милоддан аввалги 525-404 йилларда форслар ҳукмронлиги, Птолемей I Сотер томонидан асос солинган юнон Птолемейлар сулоласи ва Рим империяси ҳукмронлигини қамраб олади.
Олимларнинг фикрича, тепаликка ўша даврнинг элитаси, пастликка эса жамиятнинг ўрта ва қуйи қатламидаги табақа вакиллари кўмилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қадимги Мисрнинг энг қудратли фиръавнига тегишли узоқ вақтдан бери йўқолган саркофаг унинг ўлимидан 3000 йил ўтиб топилганди.
LiveБарчаси