Мисрдаги пляжда сайёҳни еб қўйган акула музей экспонатига айлантирилади (видео)
3-саҳифа
−
14 Июнь 2023
26713Миср денгиз фанлари ва Қизил денгиз қўриқхоналари институти мутахассислари томонидан Хургада қирғоқларида Россия фуқаросини еб юборган акулани мумиёлаш бошланди. Бу ҳақда “Al-Arabiya” телеканали хабар берди.
Келтирилишича, жараён ниҳоясига етгач, йиртқичнинг мумиёси институт музейида кўргазмага қўйилади.
Нашрга кўра, акула маҳаллий балиқчилар томонидан тутилган ва кейинги ўрганиш учун институтга топширилган. Мутахассислар акуланинг ошқозонидан марҳум россияликнинг қолдиқларини чиқариб олишга муваффақ бўлган.
Ҳозирда Қизил денгиз расмийлари маҳаллий сайёҳлик инвесторлари ассоциацияси билан ҳамкорликда бундай фожиалар такрорланмаслиги учун режа ишлаб чиқмоқда. Хусусан, денгизда акулаларни қирғоққа яқинлаштирмайдиган махсус тўрларни ўрнатиш имкониятини кўриб чиқиш таклиф қилинмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Мисрнинг Хургада шаҳридаги пляжда россиялик 23 ёшли сайёҳни акула еб қўйган эди.
LiveБарчаси