Мисрда ЙТҲга учраган ўзбекистонлик ватанига қайтарилди
Жамият
−
06 Август 2023
5072Жорий йилнинг 6 июнь куни Мисрда йўл-транспорт ҳодисасига учраган ўзбекистонлик аёл юртига қайтарилди.
Қайд этилишича, оғир тан жароҳати олган бемор Қоҳирадаги шифохонанинг реанимация бўлимига ётқизилган. Текширувлар натижасида унинг ўпкасида пневмоторакс, тос суяги ва чап оёқ синиши, юзи ва танасида кўплаб гематомалар аниқланган.
Миср Соғлиқни сақлаш вазирлигининг амалий кўмагида 12 июнь куни бемор Миср ҳукуматининг инсонпарварлик ёрдами сифатида Қоҳира шаҳридаги етакчи ва йирик “Носир илмий-тадқиқот ва даволаш институти” клиникасига бепул даволаниш учун ётқизилган. Тахминан икки ой давомида шифохонада бемор барча зарур тиббий кўриклар ва текширувлардан ўтказилган.
Фуқаро С.Н. кеча, 5 август куни Ўзбекистонга жўнатилган.
Элчихона Мисрга ташриф буюришни режалаштираётган барча юртдошларимизни чет элга чиқишдан олдин тиббий суғуртасини олиш ва чет давлатда бўлган вақтида ўз хавфсизлигига эътибор беришни сўраб мурожаат қилди, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бирлашган Араб Амирликларида қарийб 25 минг АҚШ доллари қарзи бўлиб, қийин аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанига қайтарилганди.
LiveБарчаси