Қарзга ботган ўзбекистонлик БААдан ватанига қайтарилди

Жамият

image

Бирлашган Араб Амирликларида қарийб 25 минг АҚШ доллари қарзи бўлиб, қийин аҳволда қолган ўзбекистонлик юртига қайтарилди. 

Маълум бўлишича, Ўзбекистоннинг Дубайдаги Бош консулхонасига ушбу шаҳардаги “Ал Рашид” шифохонасида даволанаётган ўзбекистонлик М.А. республикага қайтариш масаласида амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган. Ваколатхона ходимлари ушбу мурожаат асосида мазкур шифохонада бўлиб, шифокорлар билан учрашган.

Аниқланишича, жорий йилнинг 1 июль куни фуқаро М.А. соғлиғидан шикоят қилиб шифохонага мурожаат қилган. Кейинчалик унинг аҳволи ёмонлашгани туфайли “Ал Рашид” шифохонасига ўтказилган.

Олиб борилган ўрганишларга кўра, М.А. 2020 йил 14 январь куни Бирлашган Араб Амирликларига сайёҳлик визаси асосида келган. Айни пайтда у ушбу мамлакатда ноқонуний қолаётгани аниқланган. Шу билан бирга, уни Ўзбекистонга қайтариш учун ноқонуний яшаб келаётган муддатда умумий миқдори 90 минг дирҳам (24 800 АҚШ доллари) қарзи борлиги, мазкур қарзни тўламаган тақдирда БАА ҳудудини тарк эта олмаслиги маълум бўлган.

Бош консулхона ходимларининг БАА ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва тегишли органлари билан олиб борган музокаралари натижасида М.А.нинг барча қарзларидан воз кечилган ва юзага келган барча муаммолар бартараф этилган. Шунингдек, у Ўзбекистонга кузатиб қўйилган.


Мақола муаллифи

Теглар

ўзбекистонлик Бирлашган Араб Амирликлари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг