Мисрда номаълум касаллик тарқалди
Олам
−
17 Июль 2023
7292Мисрнинг Қена провинциясидаги Эл-Аликат қишлоғи аҳолиси орасида номаълум касаллик тарқалгани аниқланди. Бу ҳақда “Cairo.24” нашри хабар берди.
Келтирилишича, 1000 нафарга яқин қишлоқ аҳолиси номаълум касаллик аломатларидан шикоят қилиб, шифокорга мурожаат қилган. Қишлоққа шифокорлар юборилиб, ичимлик сувидан намуналар олинган. Мутахассислар инфекция чивин чақиши ёки ичимлик суви орқали юқиши мумкинлигини текширишмоқда. Ҳозирча тадқиқотдан ҳеч қандай натижа йўқлиги айтилмоқда.
Касалланганларда 40 градусгача бўлган юқори ҳарорат, оғриқ, қусиш ва бош айланиш ҳолатлари кузатилган. Айрим оммавий ахборот воситалари Мисрда Данге безгаги авж олганини тахмин қилмоқда. Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги эса аҳолини ваҳима қилмасликка чақирган.
Маҳаллий аҳолининг айтишича, алоҳида ҳолатлар ўтган йилнинг апрель ойида ҳам кузатилган, бироқ сўнгги бир неча кун ичида инфекция кенг тарқалмоқда.
Эслатиб ўтамиз, сўнгги марта 2022 йилнинг декабрь ойида Афғонистон жанубидаги Зобул вилоятида номаълум касаллик эпидемияси тарқалиб, икки боланинг ҳаётига зомин бўлганди.
LiveБарчаси