Мирзо Улуғбек тумани ИИБнинг манзили ўзгарди

Жамият

image

Тошкент шаҳар Мирзо Улуҳбек тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси (ИИО ФМБ) биноси бошқа жойга кўчирилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати хабар берди.

“Шуни маълум қиламизки, Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБ бошқа бинога кўчгани сабабли 30 май кунидан қуйидаги манзилда ўз фаолиятини давом эттиради. Манзил: Буюк Ипак Йули кўчаси, 243 уй (“Нодира Бегим” маҳалласи, мўлжал – собиқ Тошкент вилояти ИИБ, “Гульшан” боғи қаршисида). Навбатчи қисм телефонлари: 71-267-33-50, 71-267-33-62 ва 102”, дейилади хабарда.

Рақамлаш тартиби ўзгаргани сабабли, Мирзо-Улуғбек тумани “Олмачи”, “Подшобоғ”, “Элобод”, “Буюк Ипак Йули”, “Турон” маҳаллаларига хизмат кўрсатадиган Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБ 1-ички ишлар бўлими энди 6-ички ишлар бўлими бўлди ва 30 майдан шу манзилда жойлашган: Бўз бозор кўчаси, 4 уй (манзил: Тошкент шаҳар ИИББ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси, Мирзо Улуғбек Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими). 

Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБ 6-ички ишлар бўлими телефонлари 71-260-15-60 ва 102.


Мақола муаллифи

Теглар

Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБ

Баҳолаганлар

29

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг