Мирзиёевнинг Туркияга ташрифи ҳақида расмий хабар берилди
Жамият
−
17 Февраль 2020
7921Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бу ҳафта сафарга чиқиши ҳақида хабар берган эдик. Давлат раҳбарининг 19-20 февраль кунларига мўлжалланган сафари ҳақида Президент Матбуот хизмати расмий хабар берди.
Унда қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг таклифига биноан 19-20 февраль кунлари мазкур мамлакатда бўлади.
Ташриф дастурига мувофиқ, Анқара шаҳрида олий даражадаги музокаралар ҳамда Ўзбекистон ва Туркия Президентлари ҳамраислигида икки томонлама Стратегик ҳамкорлик кенгашининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтади.
Сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, молиявий, транспорт-коммуникация, таълим, маданий-гуманитар ва бошқа устувор йўналишларда ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболлари кўриб чиқилади. Шунингдек, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик масалалар бўйича фикр алмашилади.
ПрезидентШавкат Мирзиёев Туркиянинг етакчи компаниялари раҳбарлари билан учрашади, Туркия Республикаси Президенти кутубхонаси мажмуасининг тантанали очилиш маросимида иштирок этади.
Маълумот ўрнида, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Республикасига илк ташрифини 2017 йилнинг 25-26 октябрь кунлари амалга оширган эди.
Шуни таъкидлаб ўтиш ўринлики, ушбу ташриф Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йилда амалга ошираётган илк хорижий ташрифи. Жорий йилнинг январь ойи ўрталарида Президентнинг Россияга амалга оширилиши режалаштирилган ташрифи юзасидан ўзгаришлар юз бериб, ташриф ёз ойларига кўчирилган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь