Мирзиёевнинг Россияга ташрифи санаси маълум бўлди
Жамият
−
22 Ноябрь 2019
8784Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2020 йилнинг бошида Россия Федерациясига ташриф буюриши ҳақида хабар берган эдик.
Ўзбекистон Президентининг Россияга ташрифи келаси йилнинг февраль ойида бўлиши режалаштирилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоеванинг Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерацияси Кенгаши раиси Валентина Матвиенко билан учрашуви вақтида айтиб ўтилди.
Федерация Кенгаши Ўзбекистон Раҳбарининг Россияга ташрифи дастурини парламентга доир масалалар билан бойитишга ўз ҳиссасини қўшиши таъкидланди. Россия томони ташриф арафасида Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерацияси Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ўртасидаги ҳамкорлик бўйича парламентлараро комиссиянинг навбатдаги мажлисини ўтказиш тўғрисидаги Ўзбекистон томонининг таклифини қўллаб-қувватлади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь