Мирзиёевнинг март-апрель ойида Россияга бориши ҳақидаги хабар рад этилди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев март-апрель ойларида Россия Федерациясига ташриф билан бориши ҳақидаги хабарлар рад этилди. Бош вазир Абдулла Ариповнинг матбуот хизмати вакили Бекзод Ҳидоятов Facebook`даги саҳифасида ноаниқ хабар тарқатилганини маълум қилди.

Ҳидоятовга кўра, Абдулла Арипов ва РФ Бош вазири Михаил Мишустин учрашув давомида давлат раҳбарларининг эмас, Ҳукумат раҳбарлари даражасидаги учрашувни муҳокама қилган.

“Учрашувда хабарларда айтилганидек март-апрель ойларида Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг Москвага ташрифи эмас, Ҳукумат раҳбарлари даражасида Қўшма комиссиянинг навбатдаги йиғилишини ўтказиш масаласи муҳокама қилинган”, дея аниқлик киритган Бош вазир Матбуот хизмати вакили.

Маълумот учун, Абдулла Арипов ҳозирда Евроосиё иқтисодий иттифоқининг ҳукуматлараро кенгашида иштирок этиш учун Олма-ота шаҳрида бўлиб турибди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев

Баҳолаганлар

86

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг