Мирзиёевнинг махсус вакили Саудия ТИВ раҳбарига “сим қоқди”

Олам 5042
image

Ўзбекистон Президентининг ташқи сиёсат масалалари бўйича махсус вакили Абдулазиз Комилов Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазири Файсал бин Фархон бин Абдуллоҳга қўнғироқ қилди. Бу ҳақда Саудия Арабистони ТИВ хабар берди.

Телефон мулоқоти чоғида икки томонлама муносабатлар ва уларни икки қардош давлатнинг интилишларига хизмат қилиш учун барча соҳаларда мустаҳкамлаш йўллари кўриб чиқилган.

Шунингдек, минтақавий ва халқаро воқеалардаги сўнгги ўзгаришлар ҳамда томонларни қизиқтирган мавзулар муҳокама қилинган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 29 июль куни ШҲТга аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилишида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазир в.б. Владими Норов ташкилотнинг сентябрда Самарқандда ўтадиган саммитида кимлар иштирок этиши ҳақида маълумот бериб, аъзо мамлакатлар вакилларига Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Ол Саудни бўлажак йиғинда иштирок этишга таклиф этиш ҳақидаги Ўзбекистон таклифини қўллаб-қувватлагани учун миннатдорлик билдирганди.

Диёра Абдураҳмoнова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 143
Рейтинг: 3
t
×