Мирзиёевнинг Қирғизистонга ташрифи якунланди
Жамият
−
13 Октябрь 2023
5892Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги саммитида иштирок этиш учун Бишкек шаҳрига амалий ташрифи якунланди. Бу ҳақда Президент ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, “Манас” халқаро аэропортида давлат раҳбарини Қирғизистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раиси - Президент Администрацияси раҳбари Оқилбек Жапаров ва бошқа расмий шахслар кузатиб қўйди.
Ўзбекистон Президенти бугун, 13 октябрь куни МДҲ Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этди ҳамда Ҳамдўстлик доирасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича қатор муҳим ташаббусларни илгари сурди.
Дўстлик, яхши қўшничилик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларини мустаҳкамлашга қўшган улкан ҳиссаси учун Ўзбекистон етакчисига ташкилотнинг олий мукофоти – МДҲ фахрий нишони топширилди.
Саммит доирасида Шавкат Мирзиёев Беларусь фуқароси Александр Лукашенко билан учрашув ўтказди.