Мирзиёевнинг Қирғизистонга бориш санаси маълум бўлди

Жамият 9646
image

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йил 26 май куни Қирғизистонга ташриф буюради. Бу ҳақда Қирғизистон Президенти Садир Жапаров “Кабар” нашрига берган интервьюсида маълум қилди.

“Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев 26 май куни Қирғизистонга ташриф буюради. Шу куннинг иккинчи ярмида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ташриф билан келади. 27 май куни Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо барча давлатлар Президентлари келади. Бизга бирорта ҳам Президент келмади, деганларга мурожаат қиламан – сабр қилинг, ҳамма келади”, дейди Қирғизистон раҳбари.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг май ойи охирида Қирғизистонга бориши айтилган эди.

Маълумот учун, ЕОИИ давлат раҳбарларининг навбатдаги кенгаши Иссиқкўлда бўлиб ўтиши кутилмоқда. Саммит доирасида “катта иқтисодий форум” ўтказилади. 

Иқтисодий иттифоққа Россия, Беларусь, Арманистон, Қозоғистон ва Қирғизистон киради. Ўзбекистон 2020 йил декабрь ойида кузатувчи-давлат мақомини олди.

Юлдуз Абдурашидова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 216
Рейтинг: 3
t
×