Мирзиёев май охирида Қирғизистонга боради
Жамият
−
15 Апрель 2022
3444Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг май ойи охирида Қирғизистонга боради. Бу ҳақда қўшни давлат Президенти сайтида хабар қилинди.
Кеча, 14 апрель куни Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари – Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқовни қабул қилган.
Учрашувда Жапаров жорий йил май ойи охирида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жавоб ташрифини мамнуният билан қайд этиб, Қирғизистон-Ўзбекистон олий даражадаги музокаралари қардош мамлакатлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг барча соҳаларида ривожланишнинг навбатдаги сифат босқичига олиб чиқишига ишонч билдирган.
Шу билан бирга, Президент Садир Жапаров Ўзбекистон-Қирғизистон тараққиёт жамғармасининг очилишини таъкидлаб, унинг фаолияти икки давлат тадбиркорлари ўртасидаги савдо ва сармоявий алоқаларни кенгайтиришга кўмаклашишини тилаган.
Ўз навбатида, Сардор Умурзоқов Жапаровга мамлакат Президенти топшириғи билан Қирғизистонга жавоб ташрифига тайёргарлик кўриш мақсадида Бишкекга келгани ҳақида маълум қилган.
LiveБарчаси