Мирзиёевни Эрдўған ҳам табриклади
Жамият
−
03 Май 2023
4757Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған билан 2 май куни бўлиб ўтган телефон орқали мулоқотида кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини янада кенгайтириш ва амалий ҳамкорликнинг устувор лойиҳаларини илгари суриш масалалари кўриб чиқилди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар берди.
Туркия етакчиси Мирзиёевни Конституция ислоҳоти бўйича умумхалқ референдуми муваффақиятли ўтказилгани билан самимий қутлаб, қардош Ўзбекистон халқига фаровонлик, тараққиёт ва равнақ тилади.
Суҳбатда Ўзбекистонда Туркиянинг етакчи компаниялари иштирокидаги устувор инвестиция лойиҳаларини жадал амалга ошириш муҳимлиги қайд этилди.
Стратегик шериклик кенгашининг навбатдаги йиғилишига тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди.
Мулоқот якунида Ўзбекистон раҳбари Туркия етакчисига жорий йилнинг май ойи ўртасида бўлажак Президент сайловида муваффақиятлар тилади.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15