Мирзиёева Хитойда. У Император саройи музейидаги тақдимотда қатнашди
Жамият
−
30 Сентябрь 2023
8311Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг тўнғич қизи – Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева Хитойга борди. Бу ҳақда у ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида маълум қилди.
Хитойга сафарининг дастлабки кунида у Ханчжоу шаҳридаги Хитой миллий ипак музейида ташкил этилган “Ранг-баранг Осиё: Осиё либослари” кўргазмасига борди. Мазкур кўргазма Осиё ва Тинч океани уюшмасининг Халқаро музейлар кенгаши кўмагида ташкил этилган бўлиб, жорий йилнинг 12 ноябригача давом этади. Кўргазмада ўзбек миллий либослари ҳам намойиш этиляпти.
Шунингдек, у Пекинда “Археологик ҳамкорлик – Бир макон, бир йўл” кўргазмасининг очилиш маросимида ҳам қатнашган. Мирзиёева шу ерда Хитой Халқ Республикаси Маданият ва туризм вазири Ху Хэпин билан учрашган.
“Пекиндаги “Бир макон, бир йўл” III халқаро ҳамкорлик анжумани арафасида ташкил этилган кўргазма Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги ҳар томонлама мустаҳкамланиб бораётган стратегик шериклик муносабатларининг яна бир намунаси бўлди”, деб ёзган Саида Мирзиёева.
Бундан ташқари, “Бир макон, бир йўл” форуми доирасида Пекиндаги Император саройи музейида Ўзбекистон тарихи давлат музейи ва Ўзбекистон Фанлар академияси Санъатшунослик институти тўпламларига мансуб ўн саккизта ноёб экспонат тақдим этилган. Президент ёрдамчиси мазкур жараёнда ҳам иштирок этган.
“Маданий меросимизни дунёнинг энг йирик музейларидан бири — бебаҳо тарихий осори атиқалар сақланадиган Гугун музейида намойиш этиш учун имконият яратган ва бунда иштирок этган, ўз ҳиссасини қўшган барча-барчага самимий миннатдорлик билдираман. Ана шундай имконият ва ташаббуслар туфайли мамлакатимиз ўзининг бой ўтмишини дунё жамоатчилигига намоён эта олганидан хурсандман”, деган Саида Мирзиёева.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Президент Шавкат Мирзиёевнинг кенжа куёви – Осиё Олимпия кенгаши вице-президенти Отабек Умаров Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин ва унинг рафиқаси Пэн Лиюань билан учрашганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь