Мирзиёев журналистларни байрам билан табриклади

Жамият

image

Бугун, 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан Ўзбекистон Ресрубликаси Президенти Шавкат Мирзиёев соҳа вакилларига табрик йўллади. 

Призидент табригида соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларга алоҳида эътибор қаратилган. Ҳозирги кунда мамлакатда 2140 та ёки 2016 йилга нисбатан 626 та кўп оммавий ахборот воситаси фаолият юритаётгани ва уларнинг 65 фоизи нодавлат медиа воситалари экани урғуланган. 
Шунингдек, анъанавий нашрлар билан бирга интернет нашрлар ҳам жадал ривожланиб, уларнинг сони 745 тага етгани ва ўқувчилар оммасини тобора кўпроқ ўзига жалб этаётганини қайд этилган. 

Бундан ташқари, табрикда оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш мақсадида ушбу соҳа учун уч йил муддатга даромад солиғи бўйича имтиёзлар берилгани эслатиб ўтилган.

Шу билан бирга, ҳозирги вақтда ер юзининг турли бурчакларида юз бераётган, барчамизни ташвиш ва хавотирга солаётган воқеаларни ҳисобга оладиган бўлсак, глобал дунёда ахборотлашув жараёнларининг таҳдидли жиҳатлари ҳам борлиги ва улар тобора кучайиб бораётганига эътибор қаратилган.

“Дунёнинг айрим минтақа ва ҳудудларида оммавий ахборот воситалари муайян сиёсий кучлар қўлида информацион урушни авж олдиришга, жамоатчилик фикрини чалғитишга, оқни – қора, қорани – оқ деб кўрсатишга хизмат қилаётганини афсус билан қайд этишга тўғри келади”, дейилади Президент табригида.

Шунингдек, Президент жамият ҳаётида учраётган камчилик ва муаммоларни бартараф этиш, бюрократия ва коррупция каби иллатларга қарши курашишда, журналист ва блогерлар, айниқса, миллий медиа маконига янги ғоя ва ташаббуслар билан кириб келаётган ёшларга таянишини билдирган.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Призидент

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг