Мирзиёев ва Тўқаев нега Чимкентда кўришганига изоҳ берилди

Жамият

image

Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев ва Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг Чимкент шаҳрида бўлиб ўтган норасмий учрашувига Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида изоҳ берилди. Бу ҳақда маҳаллий нашрлар ёзмоқда. 

Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Ойбек Смадияровнинг сўзларига кўра, давлат раҳбарлари Ўзбекистон билан чегарада жойлашган аҳолиси миллиондан ортиқ шаҳар бўлган Чимкентда учрашишга қарор қилган. 

“Биз бу йўналишдаги савдо-сотиқни, транзит салоҳиятини, маданий алоқаларни фаол ривожлантирмоқдамиз. Шунинг учун Қозоғистоннинг бошқа бирорта шаҳрида эмас, балки Чимкентда учрашиш мантиқан тўғри келади. Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари исталган вақтда учрашишлари, айрим масалаларни қўшничилик, қардошлик руҳида муҳокама қилишлари жуда қувонарли”, дейди Смадияров. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 3 март куни Чимкентда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон етакчиси Қосим-Жомарт Тўқаевнинг норасмий учрашуви бўлиб ўтди. Ўзбекистон томони берган расмий ахборотга кўра, учрашувда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинган.

Маҳаллий ва хорижий матбуотда ушбу учрашув АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкеннинг 28 февраль – 1 март кунлари Қозоғистон ва Ўзбекистонга ташриф буюриб, Президентлар Тўқаев ва Мирзиёев билан мулоқот қилганидан кейин ўтказилгани эътибор қозонмоқда. 

Қуйида ёки QALAMPIR.UZ'нинг YouTube каналида Энтони Блинкеннинг Марказий Осиё давлатларига ташрифи ҳақида махсус кўрсатувни томоша қилишингиз мумкин

 


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Қосим-Жомарт Тўқаев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг