Мирзиёев ва Тўқаев 1,2 млрд долларлик лойиҳаларни ишга туширди

Жамият

image

Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентлари Шавкат Мирзиёев ва Қосим-Жомарт Тўқаев бугун, 15 ноябрь куни Тошкентдаги Кўксарой қароргоҳида видеоконференция режимида қўшма лойиҳаларни ишга тушириш маросимида иштирок этди. Икки давлат раҳбарларининг матбуот хизматлари хабар берди.

Ишга тушириш учун саноат, қурилиш, нефть-газ кимёси, молия, логистика ва туризм соҳаларида умумий қиймати 1,2 млрд долларлик 7 лойиҳа тайёрланган эди.

Президентлар рамзий тугмани босиш орқали Сирдарё ва Туркестан вилоятларидаги “Марказий Осиё” Халқаро саноат кооперацияси маркази, Тошкентдаги “Tenge Bank”нинг бош офиси, Тошкент вилоятидаги кўп тармоқли логистика маркази қурилиши, Янги Тошкентдаги “Остана” тураржой мажмуаси, Қашқадарё вилоятидаги линей алкилбензол ишлаб чиқарувчи нефть-газ кимё мажмуаси, Янги Тошкентдаги “Остана” меҳмонхонаси ҳамда Қозоғистон пойтахтидаги “Тошкент” меҳмонхонаси фаолиятини бошлаб берди.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 14 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев давлат ташрифи билан Тошкентга келганди. У янги “Тошкент-Ҳумо” аэропортига қўнган илк хорижий давлат етакчиси бўлди.  Аэропортда Тўқаевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Давлат раҳбарлари ўша ерда суҳбат ўтказди. Бугун, 15 ноябрь куни Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев ўртасидаги тор доирада музокаралар ўтказди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made