Мирзиёев ва Раҳмон Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилди 

Жамият

image

Бугун, 23 август куни Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Тожикистон Президенти сайтида хабар берилди.

Қайд этилишича, суҳбат чоғида давлат раҳбарлари икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари ва минтақадаги вазиятни муҳокама қилган.

“Шу билан бирга Афғонистон Ислом Республикасидаги ҳозирги нотинч вазиятга алоҳида эътибор қаратилди”, дейилади хабарда. 

Эслатиб ўтамиз, бугун, 23 август куни Шавкат Мирзиёев Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ) давлат раҳбарларининг видеоанжуман шаклида ўтадиган саммитида таклиф этилган меҳмон сифатида иштирок этмоқда. Қайд этиш керакки, Тожикистон Республикаси КХШТ аъзоси ҳисобланади. 

20 йил деганда Афғонистонни тарк этаётган АҚШ

2001 йили Нью-Йоркда теракт (террорчилик ҳаракати) амалга оширилди. Шундан сўнг, АҚШ ва у аъзо бўлган НАТО кучлари Афғонистонга қўшин киритди. Шу билан Америка тарихида энг узоқ давом этган 20 йиллик афғон уруши бошланди. Кичик Жорж Буш, Барак Обама ва Дональд Трамп каби АҚШ Президентлари ушбу урушни якунлай олмади. Фақат Президент Байден даврига келиб Афғонистондан мамлакат қўшинларини олиб чиқиб кетиш бошланди. Бу жараён жорий йилнинг 31 август куни якунланади. 

Афғонистондаги давлат тўнтариши

Афғонистонни бир йирик куч тарк этиши ортидан бошқа бир куч — “Толибон” мамлакат ҳудудларини эгаллай бошлади. Қайд этиш керакки, АҚШ қўшинларининг Афғонистонни тарк этиши охирига етмай туриб, “Толибон” мамлакат пойтахтини эгаллади. 15 август куни Афғонистон Ислом Республикасини қулатган толиблар 19 август куни Афғонистон Ислом Амирлиги тузилганини эълон қилди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

48

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг