Мирзиёев ва Эрдўған Фахрий меҳмонлар хиёбонига кўчат ўтқазди
Жамият
−
30 Март 2022 18186 1 дақиқа
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдoған Кўксарой қароргоҳидаги Фахрий меҳмонлар хиёбонига кўчат ўтқазди.
Қайд этилишича, бу йил Ўзбекистон билан Туркия ўртасида дипломатик алоқалар йўлга қўйилганига 30 йил, Стратегик шериклик муносабатлари ўрнатилганига 5 йил тўлди. Ушбу ниҳол ҳамкорлик ривожида янги давр бошланаётгани, муштарак эзгу ниятларнинг рамзи бўлди.
Мазкур хиёбонда бошқа ҳамкор давлатлар раҳбарлари эккан дарахтлар ҳам бор.



Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь