Мирзиёев ва Бердимуҳамедов Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди

Жамият

image

Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедовнинг Самарқандга ташрифи Ислом Каримов мақбараси зиёратидан бошланди. У Президент Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида мажмуага бориб, Биринчи Президент қабрига гул қўйди. Қуръон оятлари ўқилиб, дуо қилинди.

Шундан сўнг, туркманистонлик меҳмонлар Мирзо Улуғбек музей-мажмуасини бориб кўрди.

Ушбу мажмуа буюк олим қурдирган расадхона ёнида ташкил этилган. Музей икки зал ва олти бўлимдан иборат. Ундан Мирзо Улуғбек даврига оид юздан зиёд ашёлар, китоблар, қўлёзмалар, асл нусхадаги квадрант асбоби ўрин олган.

Мирзо Улуғбекнинг нодир расадхонаси, юксак илму заковати меҳмонларда катта таассурот қолдирган.

Ўзбекистон ва Туркманистон Президентлари Амир Темур мақбарасини ҳам зиёрат қилган. Гўри Амирда Соҳибқирон руҳига Қуръон тиловат қилинган.

Меҳмонларга буюк Соҳибқироннинг ҳаёти, саркардалик маҳорати, улкан давлати ҳақида сўзлаб берилган. Маълумки, Амир Темур ўзи идора қилган ўлкаларда илм, маданият, савдо ва ҳунармандчиликни ривожлантирган, мустаҳкам обидалар қурдирган. Хусусан, ҳозирги Марказий Осиё давлатларида Соҳибқироннинг мероси алоҳида қадрланади.

Давлат раҳбарлари Регистон мажмуасига ҳвс ташриф буюрган.

Мажмуадаги уч муҳташам обида – Мирзо Улуғбек, Шердор ва Тиллакори мадрасаларининг тарихи ҳақида сўзлаб берилгвн. Ўзбек халқининг меъморчилик анъаналари, мақбаралардаги нақшлар ва улардаги маънолар меҳмонларда катта қизиқиш уйғотган.

Шавкат Мирзиёев ва Сердар Бердимуҳамедов шу ерда эсдалик учун суратга тушган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

120

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг