Мирзиёев Ўзбекистон халқини Рамазон ҳайити билан табриклади
Жамият
−
20 Апрель 2023
7502Президент Шавкат Мирзиёев Рамазон ҳайити муносабати билан Ўзбекистон халқига табрик йўллади. Табрик матни Президент матбуот хизмати томонидан эълон қилинди.
Мирзиёев бутун Ўзбекистон халқини чин қалбидан муборакбод этиб, барчага ўзининг юксак ҳурмати ва самимий тилакларини билдирган.
Президент мамлакатда Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказлари иш бошлагани, Бухорода Мир Араб олий мадрасасига, Самарқандда Ҳадис илми мактабига асос солингани, Қашқадарёда Абу Муин Насафий, Наманганда Султон Увайс Қараний қадамжолари, Тошкент шаҳрида Сузук ота мажмуаси янгитдан бунёд қилингани, ўнлаб муҳташам масжидлар, диний билим муассасалари барпо этилгани, зиёратгоҳ масканлар обод қилинганини қайд этган.
Шунингдек, мўмин-мусулмонларимизга ибодат амалларини эмин-эркин адо этишлари учун янада қулай шароитлар яратилаётгани таъкидланган. Бу ҳақда сўз юритганда, умра зиёрати бўйича квота бекор қилингани, ҳаж зиёратига борувчилар сони 3 баробар оширилганини қайд этиш зарур. Хусусан, биргина жорий йилнинг ўтган даврида 31 минг нафардан ортиқ ўзбекистонлик Макка ва Мадинада муқаддас ибодатларни бажариб қайтганини айтилган.
“Оила даврасида, маҳаллаларда муборак Ийд-ал-фитр айёмини хурсандчилик билан кутиб олаётган сиз, муҳтарам юртдошларимни яна бир бор табриклаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, бахт-саодат, хонадонларингизга файзу барака тилайман”, дейди Президент Мирзиёев.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш арафасида “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармонни имзолаб, 541 нафар маҳкумни афв этганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь