Мирзиёев тадбиркорлар билан мулоқоти бўйича Умурзоқовга топшириқ берди
Жамият
−
22 Август 2022 12249 1 дақиқа
Ўзбекистон Президенти ҳузурида Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича Жамоатчилик кенгаши тузилади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев бугун, 22 август куни тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти чоғида айтиб ўтди.
Шавкат Мирзиёевнинг сўзларига кўра, мулоқот чоғида айтилган барча таклифларни амалга ошириш учун Президент ҳузурида Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича Жамоатчилик кенгаши тузилади.
Президент Администрацияси раҳбари Сардор Умумрзоқовга икки ҳафта муддатда ушбу кенгаш ишини ташкил қилиш топширилди.
Шундан сўнг, Шавкат Мирзиёев сўзини якунлаб, тадбиркорлар билан фикр алмашишни бошлади ва уларнинг таклиф ва ташаббусларини тингламоқда.
Live
БарчасиАмерика самолётлари аллақачон Покистонда
20 Апрель
Олмазор туманидаги уйлардан бири ёнмоқда
20 Апрель
Чимёнда қор кўчкиси кузатилди
20 Апрель