Мирзиёев Умурзоқовга махсус топшириқ берди

Жамият 29134
image

Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Сардор Умурзоқов йил якунига қадар ихчам, профессионал, адолатли, натижага ишлайдиган бошқарув тизимини жорий қилиш бўйича маъмурий ислоҳотларни якунига етказиши шарт. Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 4 август куни бўлиб ўтган йиғилишда унга шундай вазифа юклади.

“Бугун муҳокама қилинган масалалар ислоҳотларимизнинг натижадорлигини ошириш учун муҳим омил ҳисобланади”, дейди Президент.

Шунингдек, йиғилишда ташкил қилинган Назорат инспекцияси фаолиятини йўлга қўйиб, Президент қарорлари ва топшириқлари ижросини қатъий таъминлаш вазифаси қўйилди.

Юлдуз Абдурашидова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1303
Рейтинг: 3.1
Теглар
t
×