Мирзиёев умумхалқ референдуми ўтказишни таклиф қилди

Жамият

image

Ўзбекистон Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси бўйича умумхалқ референдуми ўтказилиши мумкин. Президент Шавкат Мирзиёев бугун, 20 июнь куни Конституциявий комиссия аъзолари билан учрашувда шундай таклиф билдирди.

“Албатта, халқимиздан Комиссияга келиб тушган барча муҳим ва долзарб таклифларни бугун Сизлар билан батафсил муҳокама қилиш имкониятига эга эмасмиз. Мен уларнинг айримларига тўхталиб ўтдим, холос.

Комиссия таклифи асосида Парламент томонидан ишлаб чиқилган лойиҳани умумхалқ муҳокамасида кўриб чиқишни ҳамда референдум ўтказиш йўли билан қабул қилишни таклиф этаман”, дейди Президент.

Шавкат Мирзиёев сўзида давом этиб, амалдаги қонунчиликка кўра, парламентнинг ўзи ҳам Конституцияга ўзгартиш киритиш ваколатига эга эканини таъкидлаб, шундай деди:

“Лекин, конституциявий ислоҳотни фуқароларимиз фикри ва қўллаб-қувватлаши асосида референдум орқали амалга оширсак, бу том маънода халқимиз хоҳиш-иродасининг ифодаси – ҳақиқий халқ Конституцияси бўлади, деб ўйлайман.

Бу “Конституциянинг ягона манбаи ва муаллифи – халқдир” деган тамойилга тўла мос келади. 

Шунда ҳар бир ватандошимиз “Янги Ўзбекистон Конституцияси – менинг Конституциям” деб юксак ғурур билан айта олади”.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

337

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг