Мирзиёев Туркияга жўнаб кетди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг таклифига биноан бугун, 5 июнь куни расмий ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Анқара шаҳрида Ўзбекистон ва Туркия етакчилари олий даражадаги Стратегик ҳамкорлик кенгашининг учинчи йиғилишини ўтказади.

Ташриф дастурида икки мамлакатнинг етакчи корхоналари ва компаниялари раҳбарлари билан биринчи қўшма учрашувда иштирок этиш ҳам кўзда тутилган.

Ташриф арафасида Анқарада Ўзбекистон –Туркия бизнес форуми бўлиб ўтди. Форум доирасида давлат-хусусий шериклик асосида таклиф этилаётган лойиҳалар тақдимоти ўтказилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Туркия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг