Мирзиёев Туркияда юз берган офат муносабати билан Эрдўғанга ҳамдардлик билдирди

Жамият 3757
image

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Туркияда юз берган табиий офат муносабати билан Президент Ражаб Тойиб Эрдўғанга ҳамдардлик билдирди.

Президент Шавкат Мирзиёев Туркиянинг шимолий вилоятларида юз берган сув тошқинлари оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани, бинолар ва инфратузилма объектларига катта зиён етгани муносабати билан Туркия Президентига ҳамдардлик билдирди.

Давлат раҳбари бутун Туркия халқига, шунингдек, ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамда жароҳатланганларга ҳамдардлик ва далда сўзларини етказишни сўради.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 11 август куни кучли ёғган ёмғирлар Туркияда сув тошқинлари пайдо бўлишига олиб келди. Табиий офат оқибатида шу вақтга қадар 70 нафар одам ҳалок бўлгани аниқланди. Қидирув-қутқарув ишларига 8 минг киши, мингдан ортиқ транспорт воситалари ва 21 та вертолёт жалб қилинган.

Бундан аввал Туркия ўрмонларида кучли ва давомли ёнғинлар чиққанди. Туркиянинг 30 дан ортиқ вилоятларида қайд этилган ёнғинлар оқибатида 850 дан ортиқ одам жароҳат олган, 10 киши ҳалок бўлган.

Фаррухжон Муродқулов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 121
Рейтинг: 3
t
×