Мирзиёев Тўқаевга ҳамдардлик билдирди

Жамият 42134
image

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев билан телефон орқали суҳбатлашди. Бу ҳақда Қозоғистон Президентининг Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Қосим-Жўмарт Тўқаев Олмаота яқинидаги авиаҳалокат қурбонларига таъзия билдиргани учун Ўзбекистон раҳбарига миннатдорлик билдирган.

Шунингдек, давлат раҳбарлари Марказий Осиёдаги вазият юзасидан фикр алмашган, ушбу стратегик муҳим минтақанинг хавфсизлиги, барқарорлиги ва фаровонлигини таъминлаш мақсадида кенг кўламли, самарали ҳамкорликка ўзаро интилишларини тасдиқлаган.

Қайд этилишича, икки давлат ҳукуматлари ўзаро савдо-иқтисодий ва гуманитар ҳамкорликнинг асосий масалаларини ҳал қилиш бўйича мувофиқлаштирилган ишларни давом эттиради.

Президентлар яқинлашиб келаётган Наврўз байрами билан бир-бирларини табриклаган, Қозоғистон ва Ўзбекистон халқларига фаровонлик тилаган.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1444
Рейтинг: 3
t
×