Мирзиёев туғилган куни билан табриклаган ўзбекистонликларга жавоб йўллади

Жамият

image

Хабарингиз бор, кеча, 24 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 65 ёшни қаршилади. Шу муносабат билан унга кўплаб давлат, ҳукумат ва халқаро ташкилотлар раҳбарларидан табрик мактублари келди. Қолаверса, минглаб ўзбекистонликлар Президент Шавкат Мирзиёевни ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали юбилейи билан табриклади. 

Бугун, 25 июль куни давлат раҳбари фуқаролар томонидан билдирилган табрикларга жавоб йўллади. 

Президент Матбуот котиби Шерзод Асадовнинг қайд этишича, Президент қутловлардан беҳад мамнунлигини, табрик йўллаган барча фуқаролардан миннатдорлигини билдирган

“Меҳнаткаш ва бағрикенг, кўпмиллатли халқимизга ўзимнинг юксак меҳр ва эҳтиромимни билдиришдан беҳад мамнунман”, деган Шавкат Мирзиёев. 

Кеча, 24 июль куни Президент Шавкат Мирзиёевга Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин, Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған, Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев, Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров, Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон, Туркманистон Миллий Кенгаши Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов, Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев, Беларусь фуқароси Александр Лукашенко, Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши Раиси Валентина Матвиенко, Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти Нурсултон Назарбоев қўнғироқ қилиб, таваллуд кун муносабати билан табрик ва тилакларини билдирдилар. 

Шунингдек, Президент Шавкат Мирзиёев номига Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш, Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин, Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов, Арманистон Республикаси Президенти Ваагн Хачатурян, Мўғулистон Президенти Ухаагийн Хурэлсух, Бирлашган Араб Амирликлари Вице-президенти, Бош вазири, Дубай амирлиги ҳокими Муҳаммад бин Рошид Ол Мактум, Россия Федерацияси Ҳукумати Раиси Михаил Мишустин, Россия Федерацияси Хавфсизлик кенгаши Раисининг ўринбосари Дмитрий Медведев, Арманистон Республикаси Бош вазири Никол Пашинян, Бирлашган Араб Амирликлари Бош вазири ўринбосари, ички ишлар вазири Сайф бин Зоид Ол Наҳаён, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ижроия қўмитаси раиси – Ижрочи котиби Сергей Лебедев, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Чжан Мин, Туркий давлатлар ташкилоти бош котиби Бағдод Амреев, Евроосиё иқтисодий комиссияси ҳайъати раиси Михаил Мясникович, Туркий давлатлар ташкилоти Оқсоқоллар кенгаши раиси Бинали Йилдирим, Жаҳон сайёҳлик ташкилоти бош котиби Зураб Пололикашвилидан қутловлар келган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев

Баҳолаганлар

298

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг