Мирзиёев Тожикистонга сафари доирасида Хўжандга ҳам бориши маълум қилинди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Аввалроқ Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 12-14 июнь кунлари Тожикистонга сафар қилиши ҳақида хабар берилганди. Президент ташриф пайти Хўжанд шаҳрига ҳам бориши кутилмоқда. Бу ҳақда “Азия-Плюс” ўз манбаларига таяниб хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Шавкат Мирзиёевга Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон шериклик қилади.

Қайд этилишича, музокаралар якунланиб, Душанбеда 30 дан ортиқ ҳукуматлараро битимлар имзоланганидан сўнг, икки мамлакат раҳбарлари Сўғднинг маъмурий марказига бориши кутилмоқда.

Хабарга кўра, Шавкат Мирзиёев Сўғднинг савдо-иқтисодий салоҳияти билан танишмоқчи. У бир қатор саноат корхоналари ва маданий-тарихий жойларни ҳам зиёрат қилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тожикистон Республикаси Бош вазири Қоҳир Расулзода бошчилигидаги делегация 14-15 май кунлари Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг 8-йиғилиши ўтказилиши муносабати билан Тошкентга келганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

116

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг