Тожикистон Бош вазири Тошкентга келди
Жамият
−
14 Май 2021
5215Аввал хабар қилинганидек, Тошкентда 14-15 май кунлари Ўзбекистон Республикаси ва Тожикистон Республикаси ўртасида Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг 8-йиғилиши бўлиб ўтади. Шу муносабат билан Тожикистон Республикаси Бош вазири Қоҳир Расулзода бошчилигидаги делегация бугун, 14 май куни Ўзбекистонга келди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида юқори мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов кутиб олган.
Ташриф дастуридан Тошкент шаҳридаги бир қатор саноат объектлари фаолияти билан яқиндан танишиш ўрин олган. Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия йиғилиши якунлари бўйича ҳужжатлар имзоланиши кўзда тутилган.
LiveБарчаси
06 Ноябрь