Мирзиёев Тошкентга қайтиш олдидан Наманган вокзалига кириб ўтди

Жамият

image

Бугун, 27 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президент Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятининг рамзий дарвозаларидан бири ҳисобланган Наманган темир йўл вокзалида амалга оширилган қурилиш-реконструкция ишларини кўздан кечирди.

Маҳаллий аҳоли ва хорижлик сайёҳларга темир йўл транспорти хизматини кўрсатиш сифати ва самарадорлигини ошириш мақсадида вокзалда “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти, корхона ўз маблағи ва Ўзмиллий банк кредит маблағларини йўналтирган ҳолда 24 миллиард сўмлик бунёдкорлик ишлари бажарилди.

Вокзалдаги кутиш ва комфорт заллари, буфет, тиббиёт пункти, она ва бола хонаси, электрон маълумотлар маркази, кутубхона, миллий совғалар, газета-журналлар шохобчаси, юкларни вақтинчалик сақлаш хизмати каби барча бўлимлар замонавий андозаларда ташкил этилди. Бундан ташқари, мажмуага қўшимча равишда ўттиз уч ўринли меҳмонхона қуриб битказилди.

Ушбу ишлар натижасида Наманган темир йўл вокзали замонавий қиёфа касб этиб, бир вақтнинг ўзида 250 нафар, суткасига 2,5 минг нафар йўловчига замонавий хизмат кўрсатиш имкониятига эга бўлди.

Вокзал Фарғона водийси халқа темир йўли бўйлаб тезкор электропоездлар қатновида водий шаҳарлари ва мамлакатимизнинг бошқа ҳудудлари билан транспорт боғланишида муҳим бўғин бўлиб хизмат қилади.

Шу билан Шавкат Мирзиёевнинг Наманган вилоятига ташрифи якунланиб Тошкентга жўнаб кетди.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Тошкент Мирзиёев

Баҳолаганлар

124

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг