Мирзиёев сув хўжалиги мутасаддиларига эътироз билдирди
Жамият
−
20 Октябрь 2023
11415Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатнинг сув хўжалигидаги ҳозирги вазиятдан чуқур ташвишдалигини қайд этиб, соҳа мутасаддиларига қаттиқ эътироз билдирди. Бу ҳақда у бугун, 20 октябрь куни ўзининг раислигида ўтаётган видеоселектор йиғилишида сўз очди.
Айтилишича, сўнгги икки йилда сув хўжалигига, жумладан сув тежовчи технологияларга катта миқдорда субсидия ажратилган. Лекин ўтган йили истеъмол қилинган 39 миллиард куб метр сувнинг 36 фоизи тупроқ ўзанли канал ва ариқларда йўқолган.
Бундан ташқари, ерларнинг 70 фоизи эски усулда суғорилгани боис, 5-6 миллиард куб метр сув беҳуда сарфланиб, коллекторларга ташланаётгани айтилган.
Маълум қилинишича, бугунги кунда 2,5 миллион гектар майдонни суғориш учун 5 мингдан зиёд насос ишлатилиб, йилига 7 миллиард киловатт соат электр сарфланади. Лекин, 80 фоиз насослар 35-40 йилдан бери ишлатилиб, ўз ресурсини ўтаб бўлган.
Видеоселектор йиғилишида каналларни бетон қилиш орқали йўқотишларни камайтириш, насосларни энергия тежамкорига алмаштириш, сув иншоотларида автоматлашган ҳисоблагич ўрнатиш юзасидан топшириқлар берилган.
LiveБарчаси