Мирзиёев Си Цзиньпинга ҳамдардлик билдирди
Жамият
−
02 Август 23053 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Пекин шаҳри ва Хэбэй музофотида рўй берган кучли сув тошқинлари оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани, жароҳат олгани ва катта талафотлар етказилгани муносабати билан Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпинга ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
“Давлатимиз раҳбари вафот этганларнинг оила аъзолари ва яқинларига таскин-тасалли сўзларини йўллаб, жароҳатланганлар тез фурсатда шифо топишини тилади”, дейди Асадов.
Маълумот учун, шу кунларда Хитой пойтахти Пекинда кузатилаётган кучли ёмғирлар оқибатида 30 киши ҳалок бўлди. Ҳалок бўлганлар шимолий тоғли ҳудудларда қайд этилган. Мийюнь туманида 28 киши, Яньцин туманида эса 2 киши вафот этган. Тошқинлар туфайли шаҳар бўйлаб 80 332 нафар киши эвакуация қилинган. Маҳаллий ҳокимият маълумотларига кўра, энг кўп ёғингарчилик Мийюнда қайд этилган – 543,4 миллиметр.
Кучли ёмғирлар 31 та йўл участкасини ишдан чиқарган ва 136 та қишлоқда электр таъминоти узилган. 28 июль куни маҳаллий вақт билан соат 20:00 да Пекин шаҳар тошқин оқибатларини бартараф этиш штаби фавқулодда чоралар кўришнинг энг юқори даражасини эълон қилди. Ҳокимият фуқароларга кучли оқимли дарёлар ҳудудидан йироқ юришни қатъий тавсия қилмоқда.
Live
БарчасиРоналдудан яхшироғини топа олмайсиз – Трамп
06 Декабрь
Наманганда яна зилзила бўлди
06 Декабрь