Мирзиёев Шушадаги қадимий масжидни зиёрат қилди
Жамият
−
05 Июль
7473Президент Шавкат Мирзиёев Туркий Давлатлар Ташкилотининг норасмий саммитида иштирок этиш учун Шуша шаҳрига борди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Давлат раҳбарини Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев кутиб олди. ТДТ иштирокчи мамлакатлари делегациялари раҳбарлари Озарбайжон етакчиси ҳамроҳлигида Шуша шаҳрида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишди. Сўнг етакчилар 2021 йилда тамал тоши қўйилган янги замонавий масжид лойиҳаси ва уни барпо этиш жараёнини бориб кўрди.
Президентлар, шунингдек, XIX асрда Шушада қурилган биринчи масжид – Гавҳар Оға масжидини зиёрат қилиб, бу ерда амалга оширилган реставрация ишларининг натижаларига баҳо берган.
Мирзиёевнинг Озарбайжонга амалий ташрифи давом этмоқда. ТДТ норасмий саммитининг асосий тадбирлари эртага, 6 июль куни бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мирзиёев Озарбайжонга етиб боргани ҳақида хабар берилганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь