Мирзиёев Россияга боради

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан 5-7 октябрь кунлари расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Билдирилишича, ташриф дастурига мувофиқ, Москва шаҳрида икки давлат етакчиларининг музокаралари бўлиб ўтади. Шавкат Мирзиёев Россия Ҳукумати Раиси Михаил Мишустин билан ҳам учрашади.

“Бўлажак учрашувлар кун тартибидан икки томонлама стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари ўрин олган. Амалий ҳамкорликни, энг аввало, савдо ва иқтисодиёт, инвестиция, миграция ва гуманитар соҳаларда кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилади”, дейилади хабарда.

Шунингдек, Ўзбекистон Президенти Татаристонга бориб, республика Раиси Рустам Минниханов билан музокара ўтказиши кўзда тутилган.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев ўтган ойда АҚШ ва Германияга , шу ой бошида  эса Қатарга борганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Шавкат Мирзиёев Владимир Путин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг