Мирзиёев Россиядаги ўзбекистонлик мигрантлар қаршисига чиқди (фото)

Жамият 16394
image

Бироз аввал Россия Федерациясида амалий ташриф билан бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов хиёбонига ташриф буюргани ҳақида хабар берган эдик. 

Давлат раҳбари бу ерда ўзбекистонлик мигрантлар билан учрашди. 

“Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов ҳиёбонига ташрифи чоғида бу ерга йиғилган ватандошларимизни қутлади”, деб ёзмоқда Президент Матбуот хизмати. 

Шуни алоҳида қайд этиш ўринлики, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов хорижда ишлаётган ўзбекистонликларни “дангасалар” деб атаб, уларнинг Москва кўчаларини тозалаётганидан жирканишини айтганди. 

Президент Мирзиёев Ўзбекистонда иш ўрни яратиб берилмагани учун кўплаб ўзбекистонликлар хорижий мамлакатларга кетишга мажбур бўлганини қайд этган. Давлат раҳбари чиқишларида хорижда ишлаётган ўзбекистонликлар манфаатларига кўп бора тўхталади. 

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 777
Рейтинг: 3.1
t
×