Мирзиёев Россия делегациясини қабул қилди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 18 сентябрь куни Россия Федерацияси ҳукумати раисининг ўринбосари Виталий Савельев, Россия Президенти маслаҳатчиси Игорь Левитин ва "Российские железные дороги" компанияси бошқаруви раиси Олег Белозёровдан иборат делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Учрашув аввалида Россия делегацияси аъзолари давлат раҳбарига Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказган.

"Жорий йилнинг 26-28 май кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган олий даражадаги учрашувларда эришилган келишувларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди", дейилади хабарда.

Билдирилишича, суҳбат давомида минтақада самарали транспорт йўлакларини ривожлантириш бўйича мувофиқлаштирилган чора-тадбирлар кўришга алоҳида эътибор қаратилган. Транспорт соҳасида саноат кооперацияси лойиҳаларини жадаллаштириш, автомобиль, темирйўл ва авиация йўналишларида шерикликни янада кенгайтириш, юқори малакали муҳандис кадрлар тайёрлаш муҳимлиги қайд этилган.

Эслатиб ўтамиз, Германия канцлери Олаф Шольц 15-17 сентябрь кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистон ва Қозоғистонда бўлиб, мамлакатлар расмийлари билан музокаралар ўтказган, 17 сентябрда эса Остонада иккинчи “Марказий Осиё - Германия” саммити бўлиб ўтган, Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев раислигида ўтган тадбирда Германия федерал канцлери Олаф Шольц, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров, Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон ва Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов ҳам қатнашганди.

Қайд этиш жоизки, жорий йилнинг 22-26 апрель кунлари Буюк Британиянинг ўша вақтдаги ташқи ишлар вазири Дэвид Кэмерон барча Марказий Осиё давлатларига бирин-кетин ташриф буюрганидан сўнг, 26 апрель куни Россия Ташқи ишлар вазири ўринбосари Михаил Галузин Тошкентда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов билан учрашганди. Учрашувдан сўнг матбуотга баёнот берган Галузин Кэмероннинг Ўзбекистонга ташрифи Россияга максимал даражада зарар етказишга ва уни иттифоқдошларидан узоқлаштиришга қаратилганини таъкидлаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Игорь Левитин Виталий Савельев Олег Белозёров

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made