Мирзиёев Путин билан телефонда гаплашди. У нима учун Путинга раҳмат айтди?

Жамият

image

Бугун, 26 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан телефонда мулоқот қилди. Унда амалий ҳамкорликни кенгайтириш, савдо муносабатлари суръатини таъминлаш ва етакчи корхоналарнинг кооперация лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш масалалари кўриб чиқилди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар берди.

Икки мамлакат етакчилари шу кунларда ўтаётган “ИННОПРОМ. Марказий Осиё” халқаро саноат кўргазмасининг самарали натижаларини катта мамнуният билан қайд этган. Ушбу тадбирда 35 мамлакат бизнесининг 5 минг нафардан зиёд вакили иштирок этмоқда.

Суҳбат чоғида автомобилсозлик, темир йўл транспорти, фармацевтика, кимё саноати ва бошқа устувор тармоқларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш муҳимлиги таъкидланди.

Саноат ипотекаси, кластерлар, индустриал ривожланиш жамғармаси каби воситаларни ривожлантириш борасидаги илғор тажрибани ўрганишдан манфаатдорлик билдирилди.

Минтақавий ҳамкорликнинг долзарб жиҳатлари юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Мулоқот якунида Ўзбекистон Президенти Конституция бўйича бўлажак референдумнинг Россия Федерацияси ҳудудида ўтказилишига кўрсатилаётган кўмак учун Россия Президентига самимий миннатдорлик билдирди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Владимир Путин савдо

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг