Мирзиёев Покистонга жўнаб кетди
Жамият
−
03 Март 2022
3696Бугун, 3 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Имрон Хоннинг таклифига биноан давлат ташрифи билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.
2021 йил июлда Тошкентда бўлиб ўтган музокараларда икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар стратегик шериклик даражасига кўтарилган эди. Бу галги ташрифда кўп қиррали ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, савдо, инвестиция, саноат кооперацияси, транспорт, логистика, инфратузилма ва туризма соҳаларида амалий шерикликни ривожлантириш чоралари муҳокама қилинади.
Учрашувда, шунингдек, халқаро ва минтақавий маслалалар юзасидан ҳам фикр алмашилади. Музокаралар натижаси бўйича қўшма декларация ва қатор ҳужжатлар қабул қилиниши кутилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь