Мирзиёев Петербург губернаторини қабул қилди

Жамият 4554
image

Бугун, 8 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Санкт-Петербург шаҳри губернатори Александр Беглов бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Икки мамлакат ҳудудлари даражасидаги амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Ўзаро товар айирбошлашни кўпайтириш учун замонавий савдо-тижорат ва логистика инфратузилмасини яратиш, етакчи корхоналарнинг саноат кооперацияси бўйича лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш ва илгари суриш, уй-жой коммунал хўжалик ва шаҳарсозлик соҳаларида шерикликни чуқурлаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Фаол маданий-гуманитар алмашинувларнинг давом эттирилиши қўллаб-қувватланди.

Ўзбекистон ҳудудларининг Санкт-Петербург шаҳри билан ўзаро манфаатли ҳамкорлиги бўйича “йўл харитаси”ни тайёрлаш ва қабул қилишга келишиб олинди.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 98
Рейтинг: 2.9
t
×